"Ренн" ҳимоячиси Адриен Трюффер Франция терма жамоасига фаолиятидаги илк чақирувидан мамнунлигини тан олди. 20 ёшли франциялик футболчи жароҳат олган Люка Динь ўрнига чақирилган.
“Болалигимдан бу менинг орзуим, меҳнатим самараси эди. Лекин мен ҳали ёшман, устида ишлашим керак бўлган нарса бор, ўйинимга мураббий баҳо беради. Ҳеч қандай қўрқув йўқ, фақат бахт бор", - деди Трюффер.
Франция терма жамоаси 22 сентябрь куни Австрияга, 25 сентябрь куни эса Данияга қарши баҳс олиб боради. Бу Миллатлар Лигасининг учрашувлари бўлади.