Англиянинг "Фулхэм" клуби вингери, ҳозир 34 ёшда бўлган Виллиан фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни ўйламоқда.
"Мен аллақачон футбол агенти бўлиш учун ўқишни бошладим. Футболчилик фаолиятимдан кейин айнан шу касб билан шуғулланишни қилишни хоҳлайман. Жараён жуда узоқ, шунинг учун жараён ҳозиргача секин кетмоқда.
Ҳозирча мен агентлик борасида жуда кўп нарса ўргана олмайман, чунки мен ҳали ҳам футбол ўйнаяпман. Лекин мен ўрганяпман, шунинг учун фаолиятим якунлангач, мен буни ҳал қиламан.
Фаолиятим давомида мен ўзим билан касбга олиб боришим мумкин бўлган етарли тажрибага эга бўлдим. Ёш футболчиларга қийин, мен уларга ёрдам бермоқчиман. Мен уларга ўз кўрсатмаларимни бермоқчиман, муайян вазиятларда нима қилиш кераклигини тушунтирмоқчиман” - деди Виллиан.
Эслатиб ўтамиз, ёзда "Шахтёр" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ вингери АПЛга янги келган Лондоннинг "Фулхем" клуби билан бир йиллик шартнома имзолаганди.