Италиялик ҳимоячи Андреа Раноккия фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Бу ҳақда 34 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларида маълум қилди.
21 сентябрь, чоршанба куни Раноккия эркин агентга айланди, у июл ойида келиб қўшилган "Монца" билан шартномани бекор қилди. Ҳимоячи жамоанинг 2 та ўйинида иштирок этди.
Раноккия “Женоа”, “Интер”, “Сампдория” ва “Халл Сити” клубларида ўйнагани билан танилган.