Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар лигаси ўйинида Австрия устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
“Ўйинимиздан жуда мамнунман. Ғалаба қозониш муҳим ва биз қилишимиз керак бўлган ҳамма нарсани қилдик, кўп вазиятлар яратдик ва ўйинни назорат қилдик. Бир-бири билан мулоқот қилишга одатланмаган йигитлар ўйнашга муваффақ бўлишди. Тайёрланишимиз учун жуда оз вақтимиз бор эди, лекин ҳамма ҳаракат қилди", - дея Дешам сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.