"Интер" клуби собиқ ҳимоячиси Андреа Раноккия футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг унга мурожаат қилди.
“Саёҳатингизнинг бир қисми бўлиш биз учун шарафдир, омад тилаймиз”, - деб ёзади клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқда.
Раноккия 2011 йилдан 2022 йилгача “Интер” сафида тўп тепган. Бу вақт ичида у уч марта ижара асосида бошқа жамоага ўтди - "Женоа", "Сампдория" ва "Халл Сити". Ҳаммаси бўлиб "қора-кўклар" сафида у 226 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячининг сўнгги клуби "Монца" эди.
22 сентябрь, пайшанба куни 34 ёшли Раноккия спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Аввалроқ футболчи "Монца" билан шартномани бекор қилиб, эркин агентга айланганди. Ҳимоячи жамоанинг 2 та ўйинида иштирок этди.