Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Нега Испания клублари футболчиларнинг товон пулини катта миқдорда белгилайди?

Баҳо:
+ | -

Яқинда "Барселона" Гави билан шартномани узайтирди, товон пулини бир миллиард этиб белгилади. Карим Бенземанинг ҳам шартномасидаги товон пули бир миллиард. Роберт Левандовскининг "Барселона" билан шартномасидаги товон пули 500 миллион евро. Бу эса барча испан клубларига хос хусусият.

Янги ўйинчилар билан шартнома имзолашда ёки эскилари билан шартномаларни узайтиришда, улар кўпинча дунёнинг ҳеч бир клуби молиявий жиҳатдан тортиб ололмайдиган товон пулларини белгилайдилар.

Испанияда шартномаларда озод қилиш бандлари мажбурийдир - бу футболчилар ва клублар учун кафолатдир

Товон пули биринчи марта 1985 йилда футболчилар шартномаларида пайдо бўлган. Улар уч йиллик муҳокамадан сўнг мажбурий бўлиб қолди ва Испания футбол федерацияси Қироллик кодексининг 1006-сонли қарорида мустаҳкамлаб қўйилди. Унга кўра, ҳар бир клуб футболчи билан шартнома тузаётганда тўлов миқдорини муҳокама қилишга мажбур бўлган. Бу иккала томоннинг манфаатларини таъминлаш учун зарур:

- Клуб - агар потенциал харидор кичик таклиф билан келган бўлса, у ҳолда сотувчи рози бўлмаслик ва олдиндан белгиланган тўлов миқдорини кўрсатиш ҳуқуқига эга;
- Футболчи - агар футболчи клубни тарк этмоқчи бўлса ва унга рад жавоби берилса, у мустақил равишда шартномани сотиб олиши ва эркин агентга айланиши мумкин.
Ла Лиганинг амалдаги президенти Хавер Тебас икки йил аввал тизимнинг афзалликлари ҳақидаги саволларга жавоб берди:

“Биз футболчилар касаба уюшмаси ва клуб раҳбарларини тинглаяпмиз. Ҳозирча ушбу қоидани бекор қилишнинг ҳожати йўқ, чунки бу ҳамма учун қонуний равишда мустаҳкамланган ишончлилик тизимидир. Шу тариқа, шартномалар томонлар ҳамкорлик қиладиган кишиларга ҳурмат кўрсатади.

Лекин нима учун Испаниядаги бандлар шунчалик катта?

Гави учун бир миллиард евро товон пули "Манчестер Сити" эртага уни сотиб олади ва керакли нархни тўлайди дегани эмас. Катта бандлар шу қадар визуал ишораки, клуб маълум бир ўйинчини қадрлайди ва уни рақобатчиларга сотмоқчи эмас.

Яна бир бор: ҳеч бир ақли расо клуб эгаси битта футболчи учун бир миллиард тўламайди. Daily Mail нашри хабарига кўра, Гавининг 1 миллиард евро товон пули "Манчестер Юнайтед"нинг умумий бозор қийматининг чорак қисмини ташкил этади, бунинг учун Глейзерлар оиласи клуб билан хайрлашиши мумкин.

Испаниядаги тўловлар миқдори ҳар доим ҳам қандайдир космик даражада юқорига ўтавермайди. Тиагонинг “Барселона”дан “Бавария”га ўтиши топ-футболчининг муносиб нархга ўтишига яққол мисолдир. "Бавария" сотиб олиш суммаси сифатида 22 миллион евро тўлаган ва бандни фаоллаштиргани учун яна 3 миллион евро тўлаган.

Бошқа лигаларнинг клублари ҳам товон пулини белгилайди, лекин Испаниядагидек катта миқдорда эмас

Ҳа, лекин кучли бешликнинг бошқа лигаларда бу шарт эмас. Шу сабабли, агентлар ва клуб раҳбарлари музокаралар босқичида ушбу бандни муҳокама қилишмоқда. Мана бир нечта машҳур мисоллар:

1. Бу ёзнинг энг машҳур трансферларидан бири бу Эрлинг Холанднинг "Манчестер Сити"га ўтиши. Клуб "Боруссия"га 60 миллион евро тўлаган - бу тўлов миқдори шартномада кўрсатилган.

2. "Арсенал" Луис Суарес учун 40 миллион фунт ва 1 фунт таклиф қилганидаги ҳазилни эслайсизми? Шартномада "Ливерпуль" Суаресни 40 миллион фунтдан кам пулга сотмаслиги айтилганди.

3. Арсен Захарян 15 миллион евро эвазига "Челси"га деярли ўтди. Ушбу сумма Захаряннинг шартномасида кўрсатилган.

Киритилди: 10:33, 24.09.2022.
Ўқилди: 3053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.