"Челси" тиббиёт штаби раҳбари Пако Биоски жамоани тарк этди, деб хабар беради The Telegraph.
"Челси" аллақачон жинсий зўравонликда айбланган президент Брюс Бак, директор Марина Грановская, техник маслаҳатчи Петр Чех, алоқа бўйича директор Стив Аткинс ва тижорат директори Дамьен Уиллоби билан хайрлашган.
Энди эса "Челси"ни 2011 йилдан бери Лондон клубида ишлаб келаётган Биоски тарк этди.
69 ёшли испаниялик мутахассис кетганидан сўнг, Димитриос Калоянидис вақтинча "Челси"нинг бош шифокори лавозимини эгаллайди.