Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич Миллатлар лигаси доирасидаги Австрия устидан қозонилган ғалаба (3:1) ҳақида фикр билдирди.
“Учрашув қийин кечди. Австрия бизга жуда кўп муаммоларни берди, аммо якунда биз ҳақли ғалабага эришдик. Кучли тўртликка кирганимиздан жуда хурсандман", - дея Модрич сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.