Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида Португалияга қарши ўйин олдидан ОАВга гапирди.
“Жамоадаги энг кучли чизиқ қайси? Менимча, бу ҳимоя. Ҳимояда ҳар бир футболчи бир-бирини суғурта қилади. Агар сиз бошқача фикрда бўлсангиз, бу сизнинг ҳуқуқингиз. Аммо, агар сиз менинг фикримни билмоқчи бўлсангиз, унда бизнинг ҳимоямиз энг кучли чизиқдир", - дейди мутахассис.
Бугун, 27 сентябрь куни Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинини Португалия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйинда "якуний тўртлик" иштирокчиси аниқланади.