Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

АПЛ. Сэр Алекс Фергюсон кетганидан буён энг кўп очко тўплаган клублар рўйхати

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Фергюсон даврида Англиянинг энг кучли футбол қудратига айлаган эди. Фергюсон 2013 йилда жамоадан кетди. Шундан буён кўп нарса ўзгарди.
Сэр Алекс 1986 йилда "МЮ"га келади. Унинг жамоаси АПЛнинг илк, 1992-93 йилги мавсумини чемпион сифатида якунлайди. Бу билан мухлисларнинг 26 йиллик орзусини рўёбга чиқаради. Шундан кейин, Фергюсон ушбу клубда катта тарих яратди. Унинг даврида клуб 12 марта АПЛни, 5 марта Англия кубогини, 4 та лига кубогини, 2 маротаба ЕЧЛ ютган ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган. Унинг кетиши эса клубдаги футболчиларга, кутилмаганда ёмон таъсир ўтказган. Бу ҳақида собиқ "МЮ" вакили Патрис Эвра шундай деганди:

"Фергюсон кетаётганини эшитиш биз учун ўта оғир бўлганди. Яхши эслайман, лига якунланишига икки ҳафта қолганида Фергюсон менинг ёнимга келиб, шундай деган: "Патрис матбуот менинг кетишим ҳақида ёзмоқда. Аммо, сенг менга ишон, мен яна 10 йил шу ерда бўламан".
Бироқ, амалда бундай бўлмади. У 2012-13 йилги мавсумнинг сўнгида жамоасини чемпион қилди-ю, улар билан хайрлашди. Фергюсоннинг ўрнига Дэвид Мойес олиб келинади. У жамоа билан 6 йиллик битимга имзо чекканди. Аммо 10 ой ичида ишдан бўшатилган. Чунки Мойес бошчилик қилган "МЮ", мавсумни 7 ўринда якунлаган эди. Бу ҳақида, кейинчалик Мойес шундай деган: "Жамоага Гвардиола, Моуриньо, Анчелотти ёки мен келишимизни аҳамияти йўқ экан, аслида. "МЮ"даги иш ўта мураккаб. Мен вақтни ўтказганимдан афсусдаман. Чунки бошиданоқ 10-12 ойда бу жамоани тўғирлаб бўлмаслигини билардим" (2016).

Кейинчалик, клубга Луи ван Гал келди. У 2015-16 йилги мавсумни кучли тўртталикда якунлай олмагани сабабли, ишдан олинди. Моуриньо ва Сульшер даврлари нисбатан яхшироқ эди. Аммо кутилган натижа - чемпионликка эришилмади. Шу туфайли, улар жамоада қола билмади.
Эрик тен Хаг бугунги кунда "МЮ"ни бошқармоқда. Аммо унинг вазифаси ҳам жуда мураккаб. Клуб АПЛни ютмаганига қарийб 10 йил бўлди. Бу вақт оралиғида эса рақиб жамоалар кучайиб борди...
Қуйида 2013-14 йилги мавсумдан бошлаб то ҳозирга қадар клубларнинг умумий очколар йиғиндисига кўз ташлаймиз. Демак, Фергюсон кетганидан буён умумий турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган.
(Эслатма: Рўйхатда сўнгги тўққиз йилда АПЛдан тушиб кетмаган 10 та жамоа мавжуд. Шунингдек, бу жамоаларнинг ҳаммаси 349 тадан ўйин ўтказган)

1. "Манчестер Сити" - 784 очко
2. "Ливерпуль" - 723 очко
3. "Челси" - 671 очко
4. "Тоттенхэм" - 647 очко
5. "Арсенал" - 637 очко
6. "МЮ" - 626 очко
7. "Эвертон" - 484 очко
8. "Вест Хэм" - 452 очко
9. "Саутгемптон" - 442 очко
10. "Кристал Пэлас" - 410 очко

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 10:55, 27.09.2022.
Ўқилди: 3520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик