Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

“Барса” терма жамоалар туфайли жабрланмоқда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" футболчиларини бирин-кетин йўқотмоқда. Халқаро ўйинлардаги пауза Хави жамоасининг зарарига бўлди. Жароҳатлар туфайли улар бирданига беш нафар футболчини йўқотиши мумкин! Биз ҳар бир ҳолатни батафсил баён қиламиз.

Жюль Кунде, Франция

22 сентябрь куни Франция Австрия билан тўқнаш келди ва “Барселона” ҳимоячиси ўйин вақтида жароҳат олди. Кунде учрашувни давом эттира олмади - 23-дақиқада Дидье Дешам унинг ўрнига Уилям Салибани туширди. Ҳимоячига товони ёрилиши ташхиси қўйилган, шу сабабли у 3-4 ҳафтани ўтказиб юборади. АS хабарига кўра, Кунде Хави билан гаплашган ва унга тезроқ майдонга қайтиш учун ҳамма нарсани қилиш нияти ҳақида айтган. Ҳимоячи "Реал"га қарши ўйин учун қайдномадада (16 октябрь) ўзига жой қолдиришни сўраган. Франциялик футболчи жорий мавсумда “Барселона” сафида бешта ўйинда майдонга тушди ва “Севилья”га қарши ўйинда иккита голли узатмани амалга оширди.

Рональд Араухо, Уругвай

Роналд Араужо Эрон билан ўйинда жароҳат олди ва тўртинчи дақиқадаёқ алмаштирилди. Текширувда ҳимоячининг ўнг сонида синиш аниқланган. Футболчини Финляндияда операция кутмоқда.

Араухога қандай муносабатда бўлишидан қатъи назар, у олти-саккиз ҳафтани ўтказиб юборади. "Барселона"даги испан ОАВ манбаларининг хабар беришича, бу қарорда Жаҳон чемпионати омили ҳал қилувчи бўлмаган.

Diario Sport хабарига кўра, Уругвай терма жамоаси вакиллари Араухога босим ўтказиб, Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун уни операциядан воз кечишга ундашган. Уругвайликлар август ойидан бери жароҳат олган Диего Годиннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли "Барса" ҳимоячисига умид қилмоқда.

Шунингдек, “Барселона” ФИФАдан Араухонинг Уругвай терма жамоаси билан ўйинда олган жароҳати учун товон пули талаб қилган. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Мемфис Депай, Нидерландия

Ҳужумчи Миллатлар лигасида Полша билан ўйинда жароҳат олганди. 52-дақиқада ҳужумчи ўрнига Венсан Янссен майдонга тушди. Депай жароҳат туфайли қанча вақтни ўтказиб юбориши ҳозирча аниқ эмас, лекин Кундедан фарқли ўлароқ, у катта эҳтимол "Реал" билан ўйнайди.

Френки де Йонг, Нидерландия

Ярим ҳимоячи Полша билан тўлиқ ўйин ўтказмади. Де Йонг биринчи бўлим билан чегараланиб, терма жамоаси жойлашган жойни тарк этди ва Бельгия билан ўйнамади. Норасмий маълумотларга кўра, футболчининг мушаклари билан боғлиқ муаммолар бор, шу сабабли у 10 кундан кўпроқ вақтни ўтказиб юборади.

Усмон Дембеле, Франция

Француз Австрия билан ўйинда 11 дақиқа ҳаракат қилди, аммо Дания билан ўйинда захирада қолди. Бир кун аввал, L'Equipe нашри хабарига кўра, Дембеле оёғидан жароҳат олиб, жамоа йиғинини ўтказиб юборган эди. ОАВ хабарларига қараганда, жароҳат жиддий эмас ва ҳужумчи кейинги ўйинда майдонга тушади. Лекин ҳаммаси клубдаги текширувдан сўнг маълум бўлади.

"Барселона"да терма жамоаларга чақирилган 20 нафар футболчи бор ва улардан 13 нафари клубга қайтишдан олдин яна битта ўйин ўтказади

Киритилди: 11:29, 28.09.2022.
Ўқилди: 5582 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7207]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3202]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2383]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2314]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2279]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2260]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2200]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1973]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1908]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1711]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик