Москванинг "Торпедо" клуби президенти Александр Тукманов РФИга жамоа ҳимоячиси Игорь Чернишовнинг шубҳали ўйинларини кўриб чиқиш ҳақида хат ёзди, дея хабар беради "Известия".
29 ёшли футболчи москваликларнинг тўрт ўйинда (уч мағлубият ва бир дуранг) атайлаб хатога йўл қўйганликда шубҳа қилинмоқда.
2012 йил, 12 март куни "Алания"га қарши ўйиннинг 25-дақиқасида Чернишовнинг айби билан москваликлар гол ўтказиб юборадилар ва мағлубиятга учрайдилар. Ҳимоячи икки марта ўзига келаётган тўпдан қочади ва "Алания" ҳужумчисини ўтказиб юборади.
Икки кундан кейин "Шинник" билан учрашувда Чернишов автогол уради ва якунда "Торпедо" ҳисобни тенглаштиради.
Икки ҳафтадан сўнг "Нижний Новгород"га қарши 1:1 ҳисоби қайд этилиб турган ўйиннинг 61-дақиқасида жарима майдони яқинида зарур бўлмаган ҳолатда фол ишлатади. Майдон эгалари стандартдан гол урадилар. Бундан ташқари Чернишов бир эпизодда зарбани тўсиш учун ҳимоячидан четга қочади ва яна бир эпизодда рақибдан тўпни олиб қўйиш ўрнига жойидан силжимайди.
Тўрт кундан сўнг "Алания" билан ўйинда Чернишовнинг хатосидан сўнг владикавказликлар ҳужумчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб гол уради.
Хат билан бирга видеоматериалларни ҳам олган РФИ қошидаги келишилган ўйинлар бўйича экспертлари келгуси ҳафтада қарорларини маълум қилади.