"Интер" президенти Стивен Чжан келаси ёзда "Интер"нинг трансферлари учун 100 миллион евро сармоя киритиши мумкин. Бу ҳақда Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" молиявий муаммоларга дуч келди, шу сабабли ёзда улар кўп пул сарфлай олмадилар. Клуб Дензел Дюмфрис ва Милан Шкриньярни сотиши мумкин эди, бироқ харидорларнинг ҳеч бири "нерадзуррилар"нинг молиявий талабларини қондира олмади. Бироқ, иккала футболчи ҳам январ ойида сотилиши мумкин.
"Интер" қандай футболчи билан шартнома имзоламоқчи экани ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, “нерадзуррилар” етти турда учта мағлубият билан А Серия турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.