Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Суперлига. "Металлург" сафарда киритилган ягона гол эвазига "Қизилқум"ни енгди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 20-турини очиб берган "Қизилқум" - "Металлург" учрашуви якунига етди.

Қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтган ўйин тақдири иккинчи таймда ҳал бўлди. 50-дақиқада Пол Комолафе яккама якка вазиятда “Металлург” дарвозасини ишғол эта олмади. Сен урмасанг, сенга уришади, деган ибора шу лаҳзадаёқ исботини топди. Қарши ҳужумда “Металлург” сардори Фарҳод Бекмуродов айлантирувчи зарбаси билан Игнатий Нестеровни доғда қолдирмоқчи бўлди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Майдонга қайтган тўпга биринчи бўлиб улгурган Забихилло Ўринбоев қийинчиликсиз олис бурчакни нишонга олди ва ҳисобни очди – 0:1.

Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам тезкор, қарама қарши ҳужумлар остида ўтди. Майдон эгалари вазиятни ўнглаш учун бор кучини ҳужумга ташлади. Бу эса ҳимояда бўшлиқлар пайдо бўлишига олиб келди. “Қизилқум”га нисбатан меҳмонларда гол киритиш имконияти кўпроқ бўлди. Аммо ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Қизиқ жиҳати, биринчи даврада “Қизилқум” Бекободда сўнгги сонияларда киритилган гол туфайли мағлубиятдан қутилиб қолганди. Бу сафар ўз уйида навоийликлар бунинг уддасидан чиқа олишмади. Шу тариқа муҳим ғалабани қўлга киритган “Металлург” мусобақа жадвалидаги мавқеини мустаҳкамлаб олди.

Суперлига. 20-тур
29 сентябрь, пайшанба
"Қизилқум" – "Металлург" 0:1 (0:0). Навоий. "Ёшлик" спорт мажмуаси
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ойбек Калахўжаев, Акмал Ғиёсов, Сардрор Исматуллаев
VAR ҳаками: Эдита Миробидова
АVAR ҳаками: Найим Қосимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Владимир Назаров

Гол: Забиҳилло Ўринбоев (Керим Палич) 50, 0:1

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров (с), 4.Бобурбек Йўлдошев, 5. Дилшод Жўраев (21.Орифхўжа Абдухолиқов, 80), 7.Санжар Шоаҳмедов, 10.Темурхўжа Абдухолиқов, 11.Александар Станиславлевич, 14.Файзулло Қамбаров, 18.Даврон Анваров (43.Пол Комолафе, 46), 25.Азизбек Усмонов (32.Илҳом Кенжаев, 65), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев, 75.Олег Толмасов, 87.Алишер Саноев

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов, 9.Забиҳилло Ўринбоев (16.Жасур Холтўраев, 81), 10.Бектемир Абдуманнонов (27.Ихтиёр Тошпўлатов, 85) 14.Аброрбек Тошқўзиев (19.Эргаш Исмоилов, 90+1), 18.Анвар Ғофуров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 80.Фаррух Иброҳимов, 97.Муҳаммадали Алиқулов ( 8.Беҳруз Шодмонов, 46), 94.Фарҳод Бекмуратов,

Захира: 12.Александр Лобанов, 99.Владимир Вагин,7.Бобурбек Фарҳодов, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов, 26.Миркомил Абдуразоқов,

Огоҳлантириш: Темурхўжа Абдухолиқов ("Қизилқум") 16, Керим Палич ("Металлург") 28, Забиҳилло Ўринбоев ("Металлург") 33, Игнатий Нестеров ("Қизилқум") 45, Пол Комолафе 73, Олег Зотеев ("Қизилқум") 82, Анвар Ғофуров ("Металлург") 82, Салим Мустафоев ("Қизилқум") 82, Олег Зотеев ("Қизилқум") 90+3

Четлатиш: Олег Зотеев ("Қизилқум") 90+3, Темурхўжа Абдухолиқов ("Қизилқум") 90+5

Киритилди: 20:51, 29.09.2022.
Ўқилди: 1805 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5021]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2828]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2628]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2462]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1870]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1788]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1674]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1597]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1526]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1459]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик