Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Лотин Америкаси рекордлари: тарихдаги энг қиммат бразилияликлар

Баҳо:
+ | -

Бразилия Европа клублари учун ёш иқтидорларни асосий етказиб берувчилардан бири ҳисобланади. Уларнинг кўпчилиги ҳозир топ-жамоаларда ўйнаяпти ёки ўйнаган. Кўпчилик бразилияликлар Европада бўлишни хоҳлашади ва клублар улар учун катта ва баъзан рекорд суммаларни тўлашга тайёр. Келинг бугун футболдаги энг қиммат бразилияликларни кўриб чиқамиз.

Оскар

Бразилиялик футболчи у ерга келишдан кўра Европани тарк этиб трансфер рекордини ўрнатган кам сонли ҳолатлардан бири. 2012 йилнинг ёзида Оскар 32 миллион евро эвазига "Интернасионал"дан "Челси"га ўтган эди. 2017 йилнинг январида у 60 млн эвазига “Шанхай СИПГ”га ўтди. Футболчи Хитойга анча эрта жўнаб кетди. Сўнгги пайтларда бразилиялик Европага қайтиш истаги ҳақида кўпроқ гапирмоқда, бироқ ҳозирча ҳеч қандай таклиф келиб тушмаган.

Алиссон

Алиссон ва “Ливерпуль” бир-бирларини топдилар. “Қизиллар”га юқори даражага чиқиш учун сифатли дарвозабон, бразилияликга эса совринлар етишмади. Шундай қилиб, 2018 йилнинг июл ойида футболчи “Рома”дан мерсисайдликлар сафига 66 млн еврога ўтди. Алиссоннинг келиши билан "Ливерпуль" камроқ гол ўтказиб юбора бошлади. Футболчи учун пул беҳуда сарфланмади, чунки у ҳали ҳам фойда келтиряпти. Ўтган мавсумда бразилиялик ҳамюрти Эдерсон билан бирга қуруқ ўйинларда (20та) АПЛнинг энг яхши дарвозабони бўлди.

Кака

"Милан" Каканинг "Сан-Паулу"ни тарк этгандан сўнг Европадаги биринчи клубига айланди. 2003 йилнинг ёзида “россонерилар” собиқ ярим ҳимоячини ўз жамоасидан 8,5 миллион еврога сотиб олишган. 4 йилдан сўнг "қизил-қоралар" футболчини "Реал"га 67 миллионга сотишди. Италияда бразилиялик Испанияга қараганда яхшироқ ҳаракат қиларди. У Ла Лигадан кўра А Серияда кўпроқ ўйнади ва гол урди. "Милан" учун Каканинг трансфери "Реал"дан кўра ҳар томонлама фойдалироқ бўлиб чиқди. Собиқ ярим ҳимоячи "Қироллик клуби"да 4 йил ўтказди, шундан сўнг у "россонери"га қайтди, кейин эса "Сан-Паулу" ва "Орландо Сити"да ўйнади.

Каземиро

Каземиро - "Манчестер Юнайтед"нинг энг сўнгги трансферларидан бири. Бразилиялик ўз қарори билан кўпчиликни лол қолдирди. У жорий мавсумни "Реал" билан бошлади ва ҳатто "қаймоқранглилар" билан бирга УEФА Суперкубогини ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлди. Аммо ярим ҳимоячига янги чақирув керак эди, бунинг учун у Манчестерга йўл олди. “Бланкослар” бу трансфердан принципиал жиҳатдан ютқазмади. Унинг ўрнига ўринбосарлари бор футболчи учун эса муносиб пул олишди.

Артур

Артурнинг "Ювентус"га ўтиши жуда ғалати бўлди. 2020 йилнинг ёзида “Барселона” футболчини туринликларга 76 миллион еврога сотган эди. Деярли бир хил пулга каталонияликлар Миралем Пянични “бянконери”дан сотиб олишди. Бу трансферлардан ҳеч ким фойда кўрмади. Артур "Ювентус"да 2 та мавсумни ўтказди ва "Ливерпул"га ижарага ўтди. Пянич эркин агент сифатида Каталонияни бутунлай тарк этди.

Антони

Антони - "Манчестер Юнайтед"нинг энг сўнгги трансфери. Манкунианликлар футболчини трансфер ойнаси ёпилишидан олдин сотиб олишди. У охирги мавсумнинг энг қиммат футболчисига айланди. Бонусларни қўшганда трансфер суммаси 100 миллионгача ошиши мумкин. Кўпчилик "Юнайтед" бразилиялик учун ортиқча пул тўлади, деб гумон қилмоқда. Бу ҳақиқатми, буни вақт кўрсатади. Антони ўйинни яхши бошлади. "Манчестер Юнайтед" учун биринчи ўйиндаёқ қанот ҳужумчиси манкунианликларга "Арсенал"га жорий мавсумдаги илк мағлубиятини келтирган голни урди.

Филиппе Коутино

Коутинонинг трансфери бир вақтлар шов-шувга сабаб бўлганди. Жамоалар мавсум ўртасида бундай катта суммани камдан-кам тўлайдилар. "Барселона" бразилиялик учун 135 миллион еврони аямаган, аммо келишув муваффақиятсиз бўлиб чиқди. Каталония клубида ярим ҳимоячидаги ишлар яхши бўлиб чиқмади. "Бавария"га ижара унга фаолияти тиклаб олишга ёрдам бермади. Натижада Коутино ўтган ёзда уни 20 миллион еврога сотиб олган Стивен Жеррарднинг "Астон Вилла"сига ўтди. Бразилиялик футболчи Премьер-лигага қайтди, аммо бу энди у аввалги даражадаги клуб эмас.

Неймар

Неймарнинг трансфери, эҳтимол, юқоридагиларнинг энг шов-шувлиси бўлди. 2017 йилнинг ёзида “ПСЖ” юлдуз ҳужумчини “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига сотиб олганди. Бу футбол тарихидаги рекорд трансфер ҳисобланади. Шу билан бирга Неймар энг қиммат бразилияликга айланди. Форвард Парижда 5 йил ўтказди. Бу вақт ичида футболчининг “ПСЖ”дан кетиши мумкинлиги ҳақида вақти-вақти билан миш-мишлар пайдо бўлди, аммо у ҳали ҳам Франция пойтахтида қолмоқда. Неймар ҳали Чемпионлар Лигаси ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритмаган, аммо Париж билан яхши ўйнаяпти. Ва бу энг муҳим нарса.

Киритилди: 08:41, 30.09.2022.
Ўқилди: 5472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.