Ўзбекистон Суперлигасининг 20-турида «Сўғдиёна» ва АГМК жамоалари 30 сентябрь, жума куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувда АГМК 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Олмалиқликлар сафида Мартин Боаке ва Хуршид Ғиёсовлар ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Қайд этиб ўтиш жоиз, «Сўғдиёна» сафида Шоҳруз Норхонов 61-дақиқада пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Миржалол Қосимов шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 32 тага етказиб, 4-ўринни банд этди. «Сўғдиёна» эса 32 очко билан 6-поғонага тушиб кетди.
Суперлига, 20-тур баҳси
30 сентябрь, жума
«Сўғдиёна» — АГМК 0:2
Голлар: 0:1 — 18 Мартин Боаке, 0:2 — 81 Хуршид Ғиёсов (пенальти).
Ноаниқ пенальти: Шоҳруз Норхонов (61)
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 5. Аюбхон Нўмонов (9. Шавкат Саломов, 73), 10. Шоҳруз Норхонов (28. Самандаржон Мавлонқулов, 65), 11. Жасур Ҳасанов, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 21. Абдужалил Маназаров, 26. Виталий Денисов, 31. Лука Чермел, 44. Юрий Обшивак (12. Хислат Ҳалилов, 46), 93. Марко Колакович.
АГМК: 1. Ботирали Эргашев, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 3. Сардор Раҳмонов, 16. Артём Филипосян, 2. Акром Комилов, 15. Гиорги Папава (8. Абдулла Абдуллаев, 89), 4. Миржамол Қосимов, 88. Сияваш Ҳақназарий, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 10. Хуршид Ғиёсов, 27. Мартин Боаке.
Огоҳлантиришлар: Артём Филипосян (58), Шавкат Саломов (77), Абдужалил Маназаров (90).