Мадридда "Реал" ўтган мавсумдаги молиявий фаолияти бўйича ҳисоботини тақдим этди. "Қироллик" клуби матбуот хизмати хабар беришича, "қаймоқранглилар" жамғармаси "Ҳаммаси Украина учун" акциясида иштирок этган. Испания гранди Украина халқи эҳтиёжлари учун бир миллион евродан ортиқ хайрия қилди. Ажратилган маблағлар дори-дармонлар, озиқ-овқат ва бошқа кўп нарсаларга йўналтирилди.
Ўтган мавсумда италиялик мутахассис Карло Анчелотти бошчилигидаги мадридликлар Чемпионлар лигаси ва Испания Ла лигасида ғолиб чиқишди.
Испания чемпионатининг янги мавсунида “Реал Мадрид” олти турда 18 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.