Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Дзюдо: Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги матбуот анжумани ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида дзюдо бўйича 6-13 октябрь кунлари юртимиз мезбонлигида ташкил этилаётган 35-жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация бош котиби Улуғбек Кабулов, раис ўринбосари Шокир Мўминов, терма жамоалар менежери Элдор Қаҳҳоров, олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров, дзюдо фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Умумий мукофот жамғармаси 1 000 000 еврони ташкил қилувчи жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг 5 қитъаси 87 давлатидан жами 584 (315 эркак, 269 аёл) нафар дзюдочи 14 та вазн (7 та эркаклар, 7 та аёллар) тоифасида медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадасининг қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқадилар.

Матбуот анжуманида мусобақага олиб борилаётган сўнгги тайёргарлик ишлари, иштирокчилар ва расмийлар учун ажратилган меҳмонхоналарнинг шайлиги, мураббийлар томонидан эълон қилинган терма жамоамизнинг якуний таркиби, оммавий ахборот воситаларининг акредитация ҳамда чемпионатни ёритиш билан боғлиқ қатор долзарб масалалар юзасидан ахборот берилди.

Маълумот учун, айни пайтда эркаклар терма жамоамиз Самарқандда, қизларимиз эса Чирчиқ шаҳрида жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказишяпти.

Федерация раиси Азизжон Камилов юртимиз тарихида илк бор ташкил этилаётган жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этилишида давлатимиз раҳбари ҳамда ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилаётгани, меҳмонлар Ўзбекистондан аъло кайфиятда қайтишлари учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини урғулади.

Ўзбек дзюдоси афсонаси Ришод Собиров фаолияти давомида орттирган катта тажрибасига таянган ҳолда ўз тавсияларини берди. Париж ва Токиода ўтган жаҳон чемпионатларида олтин медални қўлга киритган Собиров бу мусобақа Олимпиададан кўра кучлироқ бўлишини урғулади.

Матбуот анжумани ўтказилаётган бир пайтда жаҳон чемпионатининг илк делегацияси - Хитой терма жамоаси пойтахтимизга етиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Чин юрти вакиллари кутиб олинди ва улар учун ажратилган меҳмонхонага жойлаштирилди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 10:45, 01.10.2022.
Ўқилди: 1145 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.