Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Маҳаллий аёлларга хушомад қилиш мумкин эмас. Қатар Жаҳон чемпионати пайти қилишингиз керак бўлмаган ҳаракатлар рўйхатини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Қатардаги жаҳон чемпионати бошланишига икки ойдан сал камроқ вақт қолди. The Sun таблоидининг ёзишича, араб мамлакати мусобақани ташкиллаштириш учун қарийб 208 миллиард евро сарфлаган, бу 2018 йилдаги Россиядан 17 баравар кўп, дегани.

Турнир билан алоқалар бўйича директор Фатма Аль Нуаими Қатар нима учун бунчалик кўп пул сарфлаганини тушунтирди: “Кўпинча Жаҳон чемпионати билан боғлиқ бўлган 208 миллиард евро аслида Қатар учун миллий ривожланиш ва модернизация стратегиясининг бир қисмидир. 2022 йилда жамоалар ва мухлислар фойда кўрадиган йирик инфратузилма лойиҳалари, жумладан, янги йўллар, метро, аэропорт, меҳмонхоналар ва бошқа сайёҳлик объэктлари Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини олишимиздан олдин ҳам режалаштирилган эди”.

Бир кун аввал Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси “Исломий давлат”да аккредитациядан ўтган шахслар ва мухлислар учун ўзини тутиш қоидаларини эълон қилди. “Қатар 2022да қилиш мумкин бўлган ва тавсия этилмаган ҳаракатлар” деб номланган ҳужжат 16 саҳифа ва олти бобдан иборат. Унда мусобақа давомидаги барча кўрсатмалар ва тавсиялар келтирилган. Биз энг муҳимларини тўпладик:

  • Маҳаллий аҳоли билан мулоқотга келсак, уйга кираётганда, нотаниш одам, биринчи навбатда, энг кекса одам ва "юқори мақомга эга" шахс билан саломлашиши керак. Фарзанднинг бошини силасангиз, унга бўлган ҳурмат-эҳтиром белгиси бўлиб, Аллоҳ унга барака беради.
  • Аёлларга яқинлашиш мумкин эмас. Аёллар билан фақат оғзаки саломлаша оласиз, маълум масофани сақлайсиз.

  • Қатарда қўл бериб ва қучоқлашиш сўрашиш, айниқса, қарама-қарши жинс вакилларига нисбатан яхши қабул қилинмайди. Саломлашиш сифатида сиз ўзимизда бўлгани каби ўнг қўлингизни юрагингизга яқин тутишингиз мумкин.
  • Қатарликларга тикилиб қараб туриш тақиқланган. Бу қўпол ва номақбул деб ҳисобланади.
  • Агар маҳаллий аҳоли сиз билан бирор нарсани баҳам кўрса, сиз уни фақат ўнг қўлингиз билан олишингиз керак. Чап қўл шахсий гигиена учун.
    Оёқларингизни эҳтиёт қилинг! Оёқларини ўзаро чалиштириб ўтириш тавсия этилмайди. Қатарда бу ҳақорат сифатида қабул қилинади.
  • Аёлларга ҳушомад қилиш, номақбул деб ҳисобланади.
  • Мамлакатга ташриф буюрувчилардан кунига беш вақт ўқиладиган азон чоғида баланд овозда мусиқа эшитмаслик сўралади.
  • Стадионга ташриф буюрувчилардан камтарона кийинишлари, елкалари ва тиззаларини ёпадиган кийим кийишлари сўралади. Аёллар узун шим ёки юбка, кўкрак ва бўйинни қоплайдиган узун кўйлак кийишлари керак. Енгсиз кўйлаклар, қисқа кўйлаклар ва юбкалар қатъиян ман этилади.
  • Эркаклар тиззаларини ёпиб турсагина шорти кийишлари мумкин. Илтимос, жамоат жойларида тор шим, енгсиз кўйлак ва спорт шорти кийишдан сақланинг. Ҳеч қандай ҳолатда сиз кийимсиз бўлмаслигингиз керак.
  • Соат ёки никоҳ узугидан ташқари ҳар қандай бошқа заргарлик буюмлари (билагузуклар, маржонларни ва бошқалар) номувофиқ ҳисобланади. Агар улар Исломдан бошқа дин вакиллари бўлсалар, кўринмаслиги учун уларни кийим остига яширишлари сўралади.

  • Ҳар қандай расмий биноларни, саноат ёки ҳарбий объектларни суратга олиш тақиқланади.

Ҳужжатга шундай хулоса қилинади: “Қатар жуда тинч мамлакат, унда турли мамлакатлардан келган одамлар яшайди. Уларнинг маданияти ва динини ҳурмат қилинг. Биз ҳаммамиз ўзгачамиз".

Киритилди: 11:33, 01.10.2022.
Ўқилди: 13708 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6594]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3262]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2852]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2355]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2348]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1903]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1882]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1864]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1839]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1830]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.