"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси Лига 1нинг 9-туридан ўрин олган "Ницца" билан ўйинда ҳисобни очди.
28-дақиқада аргентиналик футболчи жарима зарбасидан гол урди.
Клуб ва Аргентина терма жамоасидаги сўнгги учта ўйинда у бешта гол урди. Умуман олганда, ҳужумчи жорий мавсумда 19 та самарали ҳаракат қилди: 11 та гол ва 8 та голли узатма.
"ПСЖ" сафида 12 та ўйинда Месси 7 марта гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.