Кеча "Металлург"га қарши ўйиндан сўнг футболга эндигина қизиқишни бошлаган мухлис ҳам тушуниб турибди-ки, "Насаф" атайин синдирилмоқда! Бошқача эшитилади-а?
Тўғрисини айтсам, футбол сайтларида "Фалончи жамоа атайин синдирилди", "Нимадир сабаб пистончи жамоа ютқизиб берди" каби гапларни ўқиб қолсам, баҳона топилмаганидан ўйлаб топилган важга йўярдим ушбу ҳолатни!
Азиз мухлис! Ўзбекистон Олий лигаси ҳамда Ўзбекистон кубогида иштирокини давом эттираётган "Насаф"да охирги вақтларда олиб борилаётган ишларга бир назар ташланг!
- Рўзиқул Бердиевнинг бош мураббийлик лавозимидан озод этилиши;
- Усмон Тошев жамоа бошқарувини ўз қўлига олиши;
- Кераксиз иш ўрини яратилиб, Ориф Маматказиннинг таклиф этилиши;
- "Нефтчи"дан ўз майдонимизда, "Бухоро"дан сафарда мағлуб бўлиш;
- Асосий ҳимоя қўрғони Малишичнинг жамоани тарк этиши;
- Стадионга ташриф буюрадиган муҳлисларнинг кескин камайиши!
СТОП! Шу ерда тўхтаймиз! Агар бугун сафарда "Металлург"ни мағлуб этганимизда, балки шунча орқага ташланган қадамларни унутиб юборган бўлармидик?!
Лекин бугун бундай бўлиб чиқмади. Бугун биз мағлуб бўлдик! "Насаф" эмас БИЗ, яъни мухлислар мағлуб бўлдик! Сабаби, "Насаф"да ҳали битта уй учрашуви бор! Бизда-чи? Бизда нима бор? Бугунги "Металлург"нинг иккита чиройли голига жавоб сифатида пеналтидан урилган биргина гол бизга таскин бера оладими? Биз, мухлислар, келажакка бўлган ишончни, айнан бугун йўқотмадикми?! Йўқотиб бўлдик! Азиз мухлис! Қайси бирингиз кафолат бера оласиз, "Насаф"нинг кейинги ишлари Тошев бошчилигида ривожланиб кетишига? Ҳатто, Тошевнинг ўзи ҳам ишонмаса керак! Ёки 11-ўрингача ҳали борми?
Хўш, бугунги кунда "Насаф"нинг раҳбарлари ҳақиқий жонкуяр мутасаддилар бўлсалар, мухлисларнинг фикри билан оз бўлса-да, қизиқиб кўрган бўлардилар! Ахир мухлислар кўп нарса сўрашмаяпти-ку! Нега "Насаф"даги яхши нарсалар бундай тез тугайди?
Рўзиқул Бердиевни қайтаришни сўрашмоқда, холос! Бунинг учун қўшимча сарф-харажат ҳам талаб қилинмайди. Аксинча бўлиши мумкин! Қайси мухлис олий лигада ёки кубок баҳсларида атиги бир маротаба ҳам ютқизмаган жамоа мураббийини лавозимидан озод этилишини "тўғри тушунади"! Хориждан кучли, маҳаллий мураббийлардан бир бош баланд мураббий келганда ҳам бошқа гап эди!
Азиз ва ҳурматли клубимиз мутасаддилари! Бир гуруҳ мухлислар номидан ИЛТИМОС:
"Насаф"ни Рўзиқул Бердиевга қўйиб беринглар!
XUJAQULTEPA