"Барселона" узоқ вақтдан бери биринчи марта Испания чемпионати жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Шанба кунги “Малёрка” устидан қозонилган ғалабадан кейин (1:0) Каталония гранди ҳисобида 19 очко бор. Орадан бир кун ўтиб майдонга тушган “Реал Мадрид” ўз майдонида “Осасуна” билан ўйинда пешқадамликни қайтариб олиши мумкин эди, бироқ учрашув дуранг билан якунланди(1:1).
Шундай қилиб, етти тур якунларига кўра, ҳар икки жамоада 19 очко бор, аммо тўплар фарқи яхшироқ бўлгани учун “Барселона” юқорироқда – 19:1 га қарши 18:7. "Барселона" 833 кун ичида биринчи марта турнир жадвалида биринчи ўринга чиқди.
Ла Лиганинг навбатдаги турида “Барселона” “Камп Ноу”да “Сельта” билан тўқнаш келадиган бўлса, “Реал Мадрид” меҳмонда “Хетафе”га қарши баҳс олиб боради.