Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

ДЗЮДО: Абдулла Тангриев Олимпиадага бора олмайди!!!

Баҳо:
+ | -

Таниқли спортчи, моҳир дзюдочи ва  жаҳон чемпиони   Абдулла Тангриев  Лондонда бўлиб ўтадиган XXX-ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этолмайдиган бўлди. Бу ҳақда унинг дўсти, "Даракчи" газетаси таҳририятига хабар берди.

Маълум бўлишича жорий йилнинг 7 июл,  шанба куни Абдулла Тангриев  кутилмаганда оёғининг 3 та бармоғини синдириб олган. “Тошкент вилоятининг Қибрай туманида дам олишга боргандик. Афсуски, дам олиш режамиз, аянчли якун топди. Абдулла чўмилиш ҳавзасида  оёғининг учта бармоғини синдириб олди”, - дейди унинг дўсти. Абдулла шу заҳоти Тошкентдаги тез тиббий ёрдам марказига олиб келинган. Шифокорлар текширувидан сўнг, спортчининг  учта пайи чўзилгани маълум бўлди ва уни гипс қилишга тўғри келди. Энди спортчи бир ой давомида гипсда юришга мажбур бўлади. Бу эса барчамизнинг фахримиз бўлган ва Олимпиада медалларига асосий давогарлардан бири саналган Абдулла Тангриевнинг Лондон мусобқасида иштирок этолмаслигидан долалат беради.

Демак, Ўзбекистон терма жамоаси шу йили Англия пойтахтида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида ўзининг энг моҳир спортчиларидан бирининг хизматларидан фойдалана олмайди. Дарвоқе, Абдулланинг  жароҳат олгани ҳақида Миллий Олимпия қўмитасига хабар берилган. Бироқ қўмита ҳозирча бу ҳақда расман маълумот бергани йўқ. Оёғи гипсланган Тангриевга эса касалхонадан бугун жавоб беришди.

Манба: www.darakchi.uz
Киритилди: 22:15, 09.07.2012.
Ўқилди: 7763 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.