Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинида австралиялик ҳакамлар

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 4-тур баҳсларидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борувчи ҳакамлар номи маълум бўлди.

11 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 4-тур ўйинлари доирасида «А» гуруҳи пешқадамларидан бири – Жанубий Корея терма жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашувни австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Халқаро ҳакамлик фаолиятини 2005 йили бошлаган Бенжамин Уильямс Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги расмий ўйинда илк бора ишлайди.

Бош ҳакам Бенжамин Уильямсга қанотларда Мэттью Крим ҳамда Ҳоқон Аназ ёрдам берса, тўртинчи ҳакам сифатида Кристофер Бизз кўрсатилган. Австралиялик ҳакамлар ишини сингапурлик Шамсул Майдин назорат қилади.

Бенжамин Уильямс турли йилларда «Пахтакор»ҳамда «Бунёдкор»иштирокидаги Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувлари, кичик ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларининг ўйинларига ҳакамлик қилган бўлса, Ёшлар ўртасидаги 2008 йилги Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон ҳамда Хитой терма жамоалари ўртасидаги ўйинни (ушбу ўйинда Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишган), 2010 йили Гуанчжоуда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида эса Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги нимчорак финал ўйинини бошқарган (Аҳмад Убайдуллаев қўл остидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўша ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи «А»гуруҳида, икки учрашувдан сўнг бир очко тўплагани ҳолда, 4-ўринда бормоқда. Жанубий Корея терма жамоаси эса, ҳисобида олти очко билан, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. 11 сентябрь куни Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинидан ташқари, Ливан ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам бўлиб ўтади.

ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич
«А» гуруҳи 4-тур учрашуви
11 сентябрь, сешанба
ЎЗБЕКИСТОН – ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия).
Ёрдамчи ҳакамлар: Мэттью Крим (Австралия), Ҳоқон Аназ (Австралия).
Тўртинчи ҳакам: Кристофер Бизз (Австралия).
Назоратчи: Шамсул Майдин (Сингапур).
Комиссар: Ту Силианг (Хитой).

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 22:27, 09.07.2012.
Ўқилди: 5551 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.