Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон футбол ҳакамлари қўмитасининг қарорлари эълон қилинди. Бир нечта ҳакамлар вақтинча четлатилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

"Навбаҳор" – "Қизилқум" (Суперлига 19-тур)

2022 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Суперлигаси 19-тур доирасида “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувининг бош ҳаками Абдурашид Худойберганов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Абдурашид Худойбергановга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан Суперлига учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин;


"Металлург" – "Сўғдиёна" (Суперлига 19-тур)

2022 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Суперлигаси 19-тур доирасида “Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувнинг ҳаками Аскер Нажафалиев учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз, ёрдамчи ҳакам Тимур Гайнуллин эса қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Аскер Нажафалиевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан Суперлига учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Тимур Гайнуллинга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан Суперлига учрашувларидан 1 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин.

"Қизилқум" – "Металлург" (Ўзбекистон Суперлигаси 20 тур)

2022 йил 29 сентябрь куни Суперлиганинг 20-тури доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Металлург” учрашувининг бош ҳаками Раҳимбек Каримов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Раҳимбек Каримовга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан Суперлига учрашувларидан 1 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин;


"Чиғатой" – "Локомотив-БФК (Биринчи лига, 21-тур)

U-21. "Пахтакор" – "Насаф" (Захира ҳаками сифатида)

2022 йил 2 октябрь куни Биринчи лиганинг 21-тури доирасидан ўрин олган “Чиғатой” – “Локомотив-БФК” учрашувининг бош ҳаками Фарух Янсупов қониқарсиз ва ёрдамчи ҳакам Далер Тиллаев учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Шунингдек, 2022 йилнинг 3 октябрь куни U-21 “Пахтакор” – “Насаф” учрашувида захира ҳаками бўлиб ишлаган Ф.Янсупов назоратчи томонидан қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Фарух Янсуповга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 2-бандига асосан Биринчи лига учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Шунингдек, Ф.Янсуповга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан U-21 биринчилиги учрашувларидан 1 та ўйинга четлаштириш ва (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Далер Тиллаевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан жарима интизом чораси қўлланилсин.

U-21. "Динамо" – "Олимпик" (Бош ҳакам сифатида)

2022 йилнинг 3 октябрь куни U-21 “Динамо” – “Олимпик” учрашуви бош ҳаками Никита Мустафин назоратчи томонидан такрорий қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Никита Мустафинга нисбатан нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан U-21 учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин;


"Қизилқум-W" – Сўғдиёна-W" (Аёллар олий лигаси, 17-тур)

2022 йилнинг 28 сентябрь куни Аёллар олий лигаси 17-тур доирасида “Қизилқум W” – “Сўғдиёна W” учрашувининг бош ҳаками Эдита Миробидова ва ёрдамчи ҳакам Манзура Мангетбаева учрашувида хато ва камчиликлар кузатилган бўлсада, назоратчи Абдураҳмон Қўлдошев томонидан бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакам баҳолари кўтариб кўрсатилган.

Унга кўра:

Эдита Миробидовага нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Аёллар олий лигаси учрашувларидан 8 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Манзура Мангетбаевага нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан биринчи маротаба паст натижа қайд этгани учун Аёллар олий лигаси учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Абдураҳмон Қўлдошевга нисбатан бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакам баҳоларини кўтариб кўрсатгани учун назоратчилар интизом кодексининг 4-бўлимнинг 1-бандига асосан 6 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин.

Шунингдек, қуйидаги исмлари келтириладиган ҳакамлар биринчи маротаба қониқарли баҳо олганликлари учун уларга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан жарима интизом чораси қўлланилсин:

О.Каллахўжаев, Д.Жуманиязов, С.Саидахматов, Ш.Қаюмов, С.Миродилов, Д.Раҳмонов, Ш.Ражабов, Х.Музаффаров, А.Тухтасинов.

Хасан Абдусаматовга нисбатан интизом кодексининг 2.4-бўлимнинг 4-бандига асосан дисквалификация қилинсин.

Киритилди: 17:36, 04.10.2022.
Ўқилди: 2413 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.