16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг дастлабки босқич ўйинлари ўтказиладиган мамлакатлар аниқлаб олинди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Бу борада ОФК мамлакатларни 4та минтақага ажратиб чиққан: ғарбий, марказий-жанубий, шарқий ҳамда ОСЕАН минтақаси. Регламентга кўра Осиё чемпионатининг биринчи босқичидан иштирокни 15та мамлакат бошлаб беради. Австралия, Таиланд, Мянма ва Филиппин каби мамлакатларнинг 16 ёшли қизлардан ташкил топган терма жамоаси ОСЕАН минтақаси ғолиблиги учун ўзаро беллашиб кўради. Саралашга Филиппин пойтахти Манила мезбонлик қилади. Шарқий минтақа мамлакатлари 3тани ташкил қилади: Хитой Тайпейи, Гуам ва Гонконг. Саралаш ўйинлари Гуамда бўлиб ўтади.
Минтақага бўлиш чоғида ғарбий зона вакиллари 5та бўлиб қолганди: Иордания, Баҳрайн, Кувайт, Фаластин ва Эрон. Ўзбекистон жой олган марказий ва жанубий Осиё минтақасида яна 2та мамлакат – Шри-Ланка ҳамда Ҳиндистон бор. Қуръага кўра ғарбий минтақа вакили Эрон Ўзбекистон жой олган гуруҳга қўшилади ва саралаш ўйинлари Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида ўтказилади. Ғарбий минтақанинг қолган тўрт мамлакати эса ўзаро Иордания пойтахти Амманда тўқнаш келишади.
Регламентга кўра мазкур тўрт гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган мамлакатлар иккинчи босқичда ўзаро тўқнаш келишади ва фақатгина 1та ғолиб мамлакат учинчи босқичга йўл олади.
Ўзбекистон (U16) қизлар терма жамоаси Шри-Ланкадаги саралашни 6-10 ноябрь кунлари ўтказади. Қуйида гуруҳларнинг тўлиқ кўриниши ва Ўзбекистон иштирокидаги ўйинлар санаси билан танишиб олишингиз мумкин.
ҒАРБИЙ МИНТАҚА |
МАРКАЗИЙ-ЖАНУБИЙ |
ОСЕАН МИНТАҚАСИ |
ШАРҚИЙ МИНТАҚА |
Иордания |
Ҳиндистон |
Австралия |
Хитой Тайпейи |
Баҳрайн |
Эрон |
Таиланд |
Гуам |
Кувайт |
Шри-Ланка |
Мянма |
Гонконг |
Фаластин |
Ўзбекистон |
Филиппин |
|
Марказий-жанбий Осиё минтақаси
6 ноябрь
Шри-Ланка – Ўзбекистон
Эрон – Ҳиндистон
8 ноябрь
Ўзбекистон – Эрон
Ҳиндистон – Шри-Ланка
10 ноябрь
Шри-Ланка – Эрон
Ҳиндистон – Ўзбекистон