«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Луис Суарес Star+ ва Qatar Specials подкастига келиб, Каталония клубида ўйнаш, Месси ва Мессининг ҳужум триденти - Суарес - Неймар ҳақида гапирди.
"Лео менинг дўстим. У менинг карьерамда жуда катта из қолдирган футболчи. "Барселона"га келганимда унга кимнингдир ўрнини эгаллаш учун эмас, ғалаба қозониш учун келганимни айтдим. У буни чин дилдан айтганимни тушунди ва муносабатларимиз мустаҳкамланди. Бизнинг триомиздан бири қандайдир мақсадга эришганида доим хурсанд бўлганмиз. Айнан улар (Месси ва Неймар) туфайли “Олтин бутса”ни қўлга киритдим. Айтиш мумкинки, улар мени бунга мажбур қилишди. Лео совринни қўлга киритишим учун пенальти тепишга рухсат берди. Мен буни жуда қадрлайман. Бизда худбинлик йўқ эди, учаламиз ҳам қаноат қилардик ва хурсанд эдик, қолган жамоалар эса биздан орқада эди”.
Трио уч йил мобайнида бирга бўлишди. 2020 йилнинг июль ойида Суаресга унинг хизматларига муҳтож эмаслиги айтилганди.
“Бу оғриқли эди. Чемпионлар лигасида "Бавария"га ютқазишимиз (2:8) бизга қаттиқ зарба берди. Мен машғулотларга келдим, мени алоҳида машқ ўтказишимни айтишди. Менга шундай муносабатда бўлишганидан хижолат бўлдим. Леони ёлғиз қолдиришни, бизни ажратишни исташлари мени ҳам ранжитди. Бунга бизнинг алоқамиз йўқ эди, клубнинг ишлари тартибсиз эди. «Барселона»да ўтказган йилларимда бир мавсумда 25тадан кам гол урмадим. Биз оғир дамларни ҳам бирга ўтказдик, Лео рухий жиҳатдан қийналди, лекин мен унинг «Барселона»дан кетииш ҳақида ўйлаганини эшитмаганман"
Месси – Суарес – Неймардан иборат ҳужум триоси футбол тарихидаги энг сермаҳсул учлиги ҳисобланади. Ва уларнинг рекордини такрорлаш жуда қийин бўлади.