Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Овоз туфайли операция...

Баҳо:
+ | -

«Лион»га қайтган Александр Лаказетт бирданига катта тезлик олди.

 Ҳар ҳолда, Лига 1нинг 8та ўйинида 4та гол - бу 31 ёшли фахрий учун чакки статистика эмас. Бироқ «Лион»нинг янги сардори самарадорлик баробарида кўзда тутилмаган ноодатий муаммога ҳам йўлиқди.

Александр Лаказетт «Монако»га қарши ўйиндан сўнг журналистлар олдига чиқди ва саволларга ўта бўғиқ овозда жавоб берди. Оқибатда футболчи ижтимоий тармоқларда калака остида қолди. Энди Алексни овози туфайли Микки Маусга қиёсламоқдалар ва ундан имкон борича тез-тез интервью беришини сўрамоқдалар. Лекин бўғиқ овознинг сабаби жиддий ва бу умуман кулгили ҳолат эмас. Лаказеттда овоз пайчалари полипи бор. У шу туфайли ФИФА кунларидаги танаффус вақти жарроҳлик столига ётади. Аслида Лаказетт бир неча ойдан буён одатий овоз чиқаролмай, қийналаётган экан. Айтишларича, франциялик футболчи мавсумнинг энг муҳим палласида янги жамоасини мураккаб аҳволда қолдиришни истамай, операцияни сентябрь ойи охирига қолдирган.

Полип нима? Бу бир ёки иккала овоз пайчасининг устида ривожланадиган хавфсиз ўсимта. Ушбу хасталикнинг аниқ сабаблари номаълум, аммо шифокорларнинг тахминларига кўра, бунга кўпинча чекиш ёки овоз тўқималарини ҳаддан ташқари зўриқтириш сабаб бўлиши мумкин. Хасталик белгилари ҳам оддий - хириллаш, йўталиш, шунингдек, овознинг ўзгариши ёки бўғилиш. Полип - қўшни тўқималардан ажратиб турадиган аниқ қиррали қизил шакл. Овоз тўқималарини даволашнинг бир неча усуллари мавжуд - жарроҳлик, оддий терапия. Лаказетт ҳолатида эса биринчи вариант зарур. Эътиборлиси, операциядан кейин бир неча кун давомида гапирмаслик талаб этилади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:44, 07.10.2022.
Ўқилди: 1367 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [6328]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [3974]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2417]

Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун расмий таркибини эълон қилди [1988]

«Манчестер Юнайтед» Кэррикка янги шартнома таклиф қилди - Тафсилотлар [1516]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1505]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1306]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1262]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1204]

«Эвертон» афсонаси клубдан кетмоқда. У АПЛ рекорчиси ҳисобланади [1152]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик