Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Лионель Месси 2023 йилда «Барселона»га қайтади

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси «Барселона»га қайтади. Бу ҳақда португалиялик инсайдер Педру Алмейда хабар бермоқда.

«Кўк-анорранглилар» Мессини ортда қайтаришни истайди ва аргентиналикнинг ўзи ҳам бунга қарши эмас. 2023 йил июль ойида, парижликлар билан шартномаси якунига етгач, Месси Испанияга қайтади, дея таъкидламоқда Алмейда.

«ПСЖ» ҳам Лео билан амалдаги шартномани узайтириш учун ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ 35 ёшли футболчи Жаҳон Чемпионатидан сўнг келажаги борасида якуний қарорга келиши ҳақида хабар берилганди.

2022/23 йилги мавсум Месси Франция чемпионатида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

35 ёшли футболчи 2003 йилдан 2021 йилга қадар каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган. Лео «Барселона» сафида 835 та ўйинда иштирок этиб, 709 та гол урган. Испан клуби сафида 10 марта Испания чемпионати, 7 марта Испания Кубоги, 8 марта Испания Суперкубоги, 4 марта Чемпионлар Лигаси, 3 марта УЕФА Суперкубоги ва 3 марта клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида зафар қучган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:55, 08.10.2022.
Ўқилди: 8955 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик