Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Виталий Левченко: “Нефтчи”га бундай ўринларда юриш ярашмайди”

Баҳо:
+1 | -

Суперлига 21-туридан ўрин олган “Олимпик” – “Нефтчи” (1:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар мураббийи Виталий Левченко жамоасининг бугунги кундаги ўрни, рақибнинг кучли жиҳатлари ва ўйинга танланган тактика ҳақида фикр билдирди.

“Рақиб кучли жамоа ва тактикани уларнинг ўйин услубига қараб танлаган эдик. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимоявий тактикада ўйнадик ва натижани ижобий баҳолайман”, - деди Левченко.

“Нефтчи” – ўз қадриятларига эга клуб ҳисобланади. Жамоа турнир жадвалида ўзига ярашмайдиган ўринда бораётган эди ва бу ҳолатдан яхшиям чиқиб кетишга эришдик. Футболчилар буни билишар эди ва ўзларида куч топиб вазиятни ўнглашга интилишгани учун уларга раҳмат”.

“Олимпик” жуда кучли ва маҳоратли жамоа. Уларга майдонда бўш ҳудуд қолдириб бўлмайди. Шу боис, иккинчи таймда ҳимоявий тактика танлашга мажбур бўлдик. Уларнинг вазиятларини минимумга туширишга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқдик”.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 01:06, 09.10.2022.
Ўқилди: 1506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.