"Сассуоло" ярим ҳимоячиси Давиде Фраттезига "Тоттенхэм" қизиқмоқда, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Манба берган хабарга кўра, Лондон клуби скаутлари А Сериянинг 9-туридан ўрин олган “Сассуоло” – “Интер” (1:2) учрашувига ташриф буюришган.
"Тоттенхэм" спорт директори Фабио Паратичи ярим ҳимоячи иқтидорига қойил қолган.
Фраттези жорий мавсум А Серияда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.