Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Суперлига. «Насаф» - «Сўғдиёна» ўйинидаги ҳакамлар ва ғалати парадокслар ҳақида

Баҳо:
+-1 | -

Суперлиганинг 21-тури доирасида ўтказилган "Насаф" — "Сўғдиёна" учрашувидаги ҳакамлик борасида айрим мулоҳазаларни билдириб ўтмоқчиман.

Ильгиз Танташев қилган ишни, чиқарган қарорни шунчаки хато дейишга тил бормайди. Бундай савиядаги ҳакам (Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги энг яхши ҳаками, бир неча йиллардан буён ФИФА ҳаками сифатида кўплаб халқаро ўйинларни бошқариб келмоқда) жуда оддий вазиятда "ёш болаларча" хато қилиши мумкин эмас. Боз устига, видеотакрорни томоша қилгач! Бу ерда бошқа нарсанинг "ҳиди" келмоқда. Ҳа, Танташев номуайян муддатга (маълумотларга қараганда — мавсум охирига қадар) четлатилди. Аммо Ильгизнинг бундай қарори ортида нималар турганини тегишли ташкилотлар аниқлаши керак, чамамда.

Бундан ташқари, ўша вазиятда Танташев дарҳол пенальти белгиламаган. Фақатгина видеоёрдамчи ҳакам (Раҳимбек Каримов)нинг тавсиясига кўра у вазиятни қайта томоша қилгач, пенальти белгилади. Аслида VARда ишлаган ҳакам видеоопрацион хонада вазиятни турли ракурслардан томоша қилгач, бош ҳакамга алоқа воситаси орқали вазият пенальтига тортмаслигини айтиб, ўйинни давом эттириш мумкинлигини етказиши керак эди. Шунда ўйин темпи бузилмаган, ортиқча вақт йўқотилмаган, футбол оммасининг эътирозига сабаб бўлмаган ва эҳтимол "Насаф" очколардан ноҳақ маҳрум бўлмаган бўларди. Айтяпманку, бу ерда қандайдир "ҳид" келяпти деб...

Тушунарсиз ҳолат

VAR сифатида ишлаган Раҳимбек Каримов билан боғлиқ 2та вазият эътиборимни тортди ва баъзи саволларни келтириб чиқарди.

Биринчидан, 26 сентябрь куни Суперлига ҳакамлари учун ўтказилган йиғилишда Раҳимбек Каримов бошқа рефери — Азиз Асимовнинг ўрнига ФИФА рефериси сифатида тавсия этиладиган бўлди. Демак, унинг савияси ўсиб бормоқда ва ФИФА ҳаками даражасига етиб қолди. Жуда яхши.

Иккинчидан, Раҳимбек Каримов Суперлиганинг 20-тури доирасида ўтказилган "Қизилқум" – "Металлург" баҳсини бошқариб борди ҳамда паст балл олгани учун ЎФА ҳакамлар қўмитасининг 4 октябрдаги қарори билан битта ўйинда дисквалификация қилинди (+жаримага тортилди).

Энди қаранг. 20-турдан сўнг битта ўйинга четлатилган ҳакам 21-турда VAR сифатида ишлаши мумкин эканда а? Дисквалификация қилинган арбитр ҳакамликнинг барча йўналишлари (бош ҳакам, захира ҳаками, VAR, AVAR, Ёшлар лигаси, Про лига, U18 чемпионатлари ҳакамлиги)дан четлатилмайдими? Эҳтимол, қўлланилган жариманинг ўрнини "тўлдириб" олиш учун шундай йўл тутишгандир?! Буниси мутасаддиларга аён. Аммо ушбу ҳакам бундай юксак ишончни оқлай олмасдан, 21-турда яна "қовун тушириб" ўтирибди.

Савол: ФИФА ҳакамлигига тавсия этилган Раҳимбек Каримов қандай ҳакам ўзи?

Якдиллик қани?

Суперлига 21-тур ўйинлари якунлангач ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги канали орқали фикр билдирди: "Ички чемпионат ўйинларидан четлаштирилган футбол ҳаками халқаро ўйинларда ҳам ишлолмайдиган бўлиши керак. Шундагина булар ўзимизнинг футболни ҳам ҳурмат қилишни бошлайди".

Бундан кўриниб турибдики, Диёр Суперлигадаги ҳакамликдан нафақат қониқмаяпти, балки уларнинг қарорларидан жаҳли чиқмоқдаки, қўпол хатоларга йўл қўйган ҳакамларнинг фақатиган миллий чемпионатдан четлатилишидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Тўғрида, эндигина интрига юзага келган Суперлигадаги чемпионлик масаласи майдондаги кураш орқали эмас, ҳакамларнинг ҳурмача қилиқлари орқали ҳал бўлса, одамга алам қилади.

Назаримда, Суперлига ва ҳакамлар масаласида ЎФА ва ЎзПФЛ ўртасида якдиллик йўқдек. Аввало футбол мутасаддилари келишиб олишлари керак: Чемпионатда барча нарса майдонда ҳал бўлиши керак ва бунда ҳакамлар асло қинғир ишларга қўл урмаслиги шарт!

Олимхўжа Бўронов.

Киритилди: 11:09, 12.10.2022.
Ўқилди: 14507 марта.
Фикрлар: 49 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик