“Манчестер Юнайтед” футбол клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг Европа лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган Кипрнинг "Омония" жамоаси ўртасидаги учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватлашини билдирди.
"Мен Криштиану Роналдуни максимал даражада қўллаб-қувватламоқчиман. Ва мен ундан энг яхшисини олишни хоҳлайман. Ҳозир у яхши формада ва мен бундан мамнунман", - деди нидерландиялик мутахассис.
Португалиялик ҳужумчи жорий мавсумда Англия Премьер-лигаси ва Европа лигасида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди.