Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Кўтарма»

Баҳо:
+ | -

Маҳаллий футболчилар ҳақида гап борганда, "кўтарма пуллар” масаласи кўп бора тилга олинади. Гўёки улар олаётган миллионлардан васвасага тушамиз – нега кўп? Футболчилар пулга ўч бўлиб кетди! Футболдан кўтарма пулларни йўқотиш керак! Танганинг иккинчи томони, бугунги футбол системамизни ушлаб турувчи тиргаклардан бири айнан мана шу эканини ўйламаймизми? Балки Европада бу тизим йўқдир, аммо айнан бўлмаса ҳам, фарқли кўринишда амал қилади у ердаям. Футболчи нима қилсин? "Одамга ўхшаган” шартнома ва трансферлар бўлсагина, уларни айблашимизга асос бўларди, менимча. Хўш, оқ қоғоздаги бандлар охиригача амал қилинмагандан кейин кўк қоғозга ўч бўламиз-да, тўғрими? Аввал, футболчининг ҳуқуқини яхшилаб ҳимоя қилиб қўяйлик, кейин бошқа гап.

Йўқ. Мени тушунмадингиз. Қўшиламан, футболчилар пулга ўч бўлиб кетди. Илгаригилар юрт хизмати учун барчасидан воз кечиб қўйишарди. Содиқ эдилар, футболга, жамоаларга. Майли, хўп, лекин айтингчи, одамлар пулга ўч бўлиб кетдими ёки футболчилар? Улар ҳам ўша одамлардан бири-ку? Нега жамиятимиз муаммосини ҳадеб соҳага ағдараверамиз?

Сиздан қиёс. Сиз ёшлигингизда космонавт бўлишни, инженер бўлишни, ўқитувчи бўлишни, рассом бўлишни орзу қилардингиз. Ҳозирчи? Ҳозир, пулдор бўлишни, амалдор бўлишни орзу қиласиз. Футболчи ҳам сиз билан бирга ўзгариб боряпти, сезяпсизми? Йўқ,сизга яраша футбол деб, яна муаммони осмонга олиб чиқиб кетмоқчи эмасман, лекин ростан ҳам, муаммо футболчиларники эмас, ишонинг.

Асосий фарқни айтайми? Илгари инсоннинг ҳурмати унинг жамиятга бераётган фойдаси, хизмати билан ўлчанар эди. Ҳозир инсоннинг ҳурмати унинг жамиятдан олаётган фойдаси билан ўлчанади. Жуда қизиқ-а? Бир ўқитувчи, бутун умрини жамият ривожи сарфлаб, болаларга билим берса-ю, велосипедда юрса, менсимаймиз -  ахир у борини халққа беряпти-ку?! Бошқаси, деярли ўшандек меҳнат қилиб, сўнгги русумли автомашинада юриб, данғиллама иморат қурса, уни осмонга кўтарамиз. Қойил! Шунақа деймиз. Ўтмишда ҳам муносабат келтириб чиқарадиган манбалардан бири пул бўлган. Лекин пулдорнинг фазилати топган пули билан эмас, қилган садақаси билан ўлчанган. Ким кўп садақа қилади, ўша бойроқ, тамом. Бу энди бошқа мавзу, узр. Асосий иллат биз инсонларни умуман бошқа сифатлари учун хурмат қилишимизда! Энди нега футболчилардан тескарисини талаб қиламиз?

Амалдор пора орқали, савдогар ёлғон орқали, пулдор фоиз орқали, артист ашуласи орқали аслида ҳақли бўлмаган, қайсидир маънода биздан олган маблағ орқали катта мулкка эришса, қуллуқ қилишда давом этамиз-у, футболчининг кўтарма пулини санаймиз. Қани мантиқ?

Қаҳрамон Асланов

Киритилди: 11:20, 12.07.2012.
Ўқилди: 6226 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.