Италия чемпионати пешқадами “Наполи” Қатардаги Жаҳон чемпионати пайтида Анталияда турне ташкил қилади, мамлакат чемпиони “Милан” эса Дубайда ўз спорт формасини сақлаб туриши учун Англиянинг “Ливерпуль” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар Чемпионлар лигаси финалида икки марта тўқнаш келишган - 2005 йилги супердраматик финал ва икки йилдан сўнг "Милан"нинг "қасос"и.