Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Пенальти, гол, узук, гулдаста...

Баҳо:
+ | -

Россия Премьер-лигаси 11-турида камтарин «Оренбург» ўз майдонида «Сочи»га кучли «тарсаки» туширди - 4:1.

 Мезбонлар тўп­урари Владимир Сичевой биринчи бўлим якунида пенальтидан самара чиқариб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Шу тариқа чиройли воқеликка асос туғилди: муваффақиятли зарбадан кейин захира ўриндиғи томон югурган футболчи мураббийидан гулдаста ва узук олди. Бунга параллел равишда трибунадан маҳбубасини ёнига чақирди. Владимир шу аснода севгилисидан қўлини сўради. Гол нишонлашнинг гўзал намунаси!

Футболда шунга ўхшаш воқеалар тез-тез кузатилади: узукни тушириб юбориш, жамоавий сафланиш асносида турмуш қуриш таклифи...

*** Mirror нашри Чили чемпионатида кузатилган шундай воқеани эсга солди. Бунда венесуелалик ҳужумчи Эдуард Белло ўйинда ҳисобни очгач, зина орқали трибунага кўтарилади ва севган қизи қўлини сўрайди. Белло ўша баҳсда яна 1та гол уради, аммо якунда жароҳат туфайли майдондан эртароқ чиқиб кетади. Боз устига, унинг жамоаси учрашувни 2:3 ҳисобида бой беради.

*** Футбол саҳнаси бу борада турли даражадаги бошқа ижодий ёндашувларни ҳам кўрган. Дейлик, сардор мақомидаги Томас Харви бир сафар гўёки жамоавий суратга тушиш учун клубдошларини сафга қўяди. Кейин маълум бўлишича, уларнинг ҳар бири футболкасида маҳбубаси номининг ҳарфлари ёзилган экан. Эътиборлиси, ўша пайт мия қопқоғи трансплантациясига тайёргарлик кўраётган қиз ҳам стадионга келганди. Хуллас, Харви унга жамоавий сафланиш асносида турмуш қуришни таклиф қилади.

*** Англияда эса никоҳ узуги билан боғлиқ қизиқарли ҳолат юзага келган. «Вест Хэм» вакили Исса Диоп захирадан майдонга тушаё­тиб, узукни клуб ходимларидан бирига улоқтиради. Бироқ у майдон четига тушиб кетади ва ходимнинг узоқ вақт қидтиришига тўғри келади. Ҳаттоки, бошқа ходимлар ҳам қидирувга жалб этилади. Диоп бу вақтда майдонда ўйнаётганди. Муҳими, учрашув тугашига қадар узукни топишади ва ҳаммаси яхши якунланади.

Дарвоқе...

Владимир Сичевой ўша ўйинда қизил карточка олиши керак эди. Зеро, у «Сочи дарвозасига гол уришидан олдин, 31-дақиқада сариқ карточка олганди. Демакки, ҳакам қоидалар бўйича уни голни нишонлаш вақтидаги хатти-ҳаракати учун иккинчи марта огоҳлантириши мумкин эди. Бироқ рефери Сичевойни тушунди ва қоидаларни четлаб ўтди. Владимир - «Оренбург»нинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиларидан бири. У РПЛнинг жорий мавсуми 7та гол урди, жумладан, «Урал»га қарши баҳснинг иккинчи бўлимида «хет-трик»ка эришди. Эътиборли томони, 26 ёшли футболчи мавсум тугагач, фамилиясини ўзгартирмоқчи. «Янги фамилиям ҳам тайёр - Писарский. Бу ўгай отамнинг шарифи. Уни ўз отамдек кўраман. Яқин орада Сичевой эмас, Писарский бўламан», - деганди футболчи ўз интервьюсида.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:45, 14.10.2022.
Ўқилди: 1607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.