"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвисга "Реал" қизиқиш билдирмоқда.
Marca хабарига кўра, клуб 21 ёшли канадалик футболчини диққат билан кузатиб бормоқда. Бироқ Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем “Реал”нинг асосий мақсади ҳисобланади.
Шунингдек, манбанинг хабар беришича, клубнинг ҳозирдаги устувор вазифаси Модрич, Бензема ва Кроос билан шартномаларни узайтириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишдир.
Дэвиснинг "Бавария" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Жорий мавсумда у жамоа сафида барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













