Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Келаси мавсумда ОЧЛда иштирок этадиган ўзбек клублари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг кейинги мавсумида Ўзбекистон учун "2+2" кўринишида квота ажратилган. Ўзбекистон кубоги финалчилари маълум бўлгач, ушбу йўлланмаларни қўлга киритиши мумкин бўлган жамоалар аниқланиб бормоқда.

Гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмалар Суперлига чемпиони ва Ўзбекистон кубоги ғолибига берилади.

ОЧЛда қатнашадиган биринчи жамоа (гуруҳ босқичи)
Мавсум тугашига 5 тур қолганида назарий жиҳатдан чемпионлик учун 6та жамоада имконият бор. Аммо амалда чемпионлик "Насаф", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасида кечиши ойдинлашиб қолди. Мавсумнинг сўнгги тур ўйинлари 11 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ўша кунларда биз чемпион жамоа номини билиб оламиз ва бу жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичи учун ташланадиган қуръада 1-саватчада бўлади.

ОЧЛда қатнашадиган иккинчи жамоа (гуруҳ босқичи)
Ўзбекистон кубоги соҳиби 30 октябрь куни маълум бўлади. Бу ё "Насаф", ёки "Навбаҳор" бўлади.

Кубокда ғолиб чиққан жамоа, Суперлигада ҳам чемпионликни қўлга киритиб, "олтин дубл"га эришадиган бўлса, у ҳолда иккинчи йўлланма чемпионатда 2-ўринни эгаллаган клубга берилади ("Навбаҳор"/"Насаф"/"Пахтакор").

ОЧЛда қатнашадиган учинчи жамоа (саралаш босқичи)
Суперлига вице-чемпиони ("Навбаҳор"/"Насаф"/"Пахтакор").

Мавсумда "олтин дубл" қайд этилса, чемпионатда 3-ўринни эгаллаган жамоа учинчи йўлланмага эга бўлади ("Навбаҳор"/"Насаф"/"Пахтакор", эҳтимол — "Қизилқум"/"Сўғдиёна"/АГМК)

Учинчи йўлланма эгаси ўз иштирокини саралаш плей-офф босқичидан бошлайди. Агар Уммоннинг "Ас-Сииб" клуби ОФК кубоги финалида ғалаба қозонса ва ОЧЛ лицензиясига эга бўлса, у ҳолда илк саралаш босқичини ўтказиш учун юртимизга ташриф буюради. Ушбу шартлардан бири бажарилмаса, учинчи жамоамиз гуруҳ босқичига чиқиш учун битта ўйиндан иборат саралашда иштирок этади. Бу ўйин Қатарнинг 4-жамоасига қарши сафарда ўтказилади.

ОЧЛда қатнашадиган тўртинчи жамоа (саралаш босқичи)
Суперлигада бронза медалини қўлга киритган жамоа ("Навбаҳор"/"Насаф"/"Пахтакор", эҳтимол — "Қизилқум"/"Сўғдиёна"/АГМК).

Мавсумда "олтин дубл" қайд этилса, чемпионатда 4-ўринни эгаллаган жамоа учинчи йўлланмага эга бўлади ("Пахтакор"/"Қизилқум"/"Сўғдиёна"/АГМК).

Бу йўлланма эгаси саралашнинг биринчи босқичида Бангладешнинг "Башундара Кингз" жамоасига қарши ўз уйида ўйнайди. Иккинчи босқичда клуб Қатарнинг 3-жамоасига қарши сафарга боради.

Тақвим
Осиё чемпионлар лигаси куз-баҳор тизимига ўтгани учун саралаш ўйинлари 15 ва 22 август кунлари ўтказилади. Гуруҳ босқичи эса 18 сентябрь куни бошланиб, 13 декабрь куни якунланади. Плей-офф босқичи баҳслари 2024 йилнинг февраль ойида бошланади. Финал 11 ва 18 май кунлари бўлиб ўтади.

Гуруҳ босқичи одатдагидек уй-сафар тизимида ўтказилади (марказлаштирилган тизимдан тўлиқ воз кечилди). Плей-офф босқичи ўйинлари (ҳаттоки финал ҳам) иккита ўйиндан иборат бўлади.

Хулоса
Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, "Насаф", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клубларида Чемпионлар лигасининг кейинги мавсумида иштирок этиш эҳтимоли жуда юқори. Суперлигада 4-ўрин учун қаттиқ кураш кечади. Бу жамоа ОЧЛга бериладиган 4-йўлланмага эга чиқади.

Албатта, бу жамоалар ОФК талабини бажарган ҳолда тегишли лицензияни ҳам қўлга киритиши керак бўлади.

Киритилди: 10:08, 15.10.2022.
Ўқилди: 10183 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.