"Астон Вилла" бош мураббийи Стивен Жеррард АПЛнинг 11-тур доирасидаги "Челси"га қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Улар жуда яхши футболчиларни жалб қилишди. Сўнгги пайтларда уларда бош мураббий ўзгарди ва ҳозир улар жуда яхши ой ўтказаётганга ўхшайди. Ҳаммаси шуни кўрсатадики, улар ўйиннинг фаворитлари, аммо биз "Вилла Парк"да ўйнаймиз ”, - деди Жеррард Birmingham Mail билан суҳбатда.
Шунингдек, “шерлар” жамоаси Премьер-лиганинг олдинги икки турида ғалаба қозона олмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини ва бундан унумли фойдаланмоқчи эканлигини ҳам қўшимча қилди. Жеррард "Челси"га қарши ўйинда жамоа бор кучини ишга солишини ва имкон қадар тажовузкор бўлишни хоҳлаётганини айтди.
“Астон Вилла” – “Челси” учрашуви 16 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. Айни дамда “шерлар” Премьер-лигада 9 очко билан 16-ўринда, “аристократлар” эса 16 очко билан 4-ўринда бормоқда.