Кириш Регистрация
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Де Хеа қолиш истагини билдирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа клубда қолиш истаги ҳақида гапирди.

“Мен бу ерда яна бир неча йил қолиб, ҳамма нарсада рекорд ўрнатишни, шунингдек, совринларни қўлга киритишни истардим. Бу менинг клубим, ўзимни бу ерда яхши ҳис қиляпман. Яна кўп йиллар ўйнашим керак. Мен ўзимни ишончли ҳис қиляпман", - дея Де Хеа сўзларини келтирган журналист Тайрон Маршалл.

31 ёшли испаниялик футболчи 2011 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Юнайтед"да тўп тепмоқда. Клуб билан амалдаги шартнома 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

Жорий мавсумда Де Хеа барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ўтказиб юборди ва 4 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 05:24, 16.10.2022.
Ўқилди: 829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.