"Барселона" президенти Жоан Лапорта "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси билан душанба куни кўришишини маълум қилди.
“Биз Лео Мессини – тарихдаги энг яхши футболчини номини шарафламоқчимиз . Мен у билан душанба куни Парижда ("Олтин тўп" топшириш маросимида) кўришаман”, - деди Лапорта.
Аввалроқ Лео парижликлар билан 2023 йилда тугайдиган шартномасини узайтириши ёки узайтирмаслик бўйича жаҳон чемпионатидан кейин қарор қабул қилиши айтилганди.