Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “қаймоқранглилар” ҳимоячиси Антонио Рюдигер Испания чемпионатининг “Барселона” билан 9-тур учрашувида иштирок этишга тайёрлигини айтди.
Немис футболчиси Чемпионлар лигаси доирасидаги “Шахтёр”га қарши ўйинда жароҳат олганди. Класико бугун, 16 октябрь куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.
“Антонио - ҳақиқий жангчи. У ҳозирда яхши ва ўзини ноқулай ҳис қилмаяпти.
Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашингиз ростми? Менимча, бу ҳисобга олиниши керак бўлган статистика. Тўғри, ўйиннинг иккинчи бўлимида биз яхшироқ ҳаракат қиламиз, аммо бу ўйин натижасига таъсир қиладими ёки йўқлигини билмайман", - дея Анчелотти сўзларини келтиради Marca.