Бильбаонинг “Атлетик” клуби Ла Лиганинг 9-турида “Атлетико”га имкониятни бой берди.
Эрнесто Вальверде бошчилигидаги жамоа 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Вальверде учун бу мағлубият "Атлетик" мураббийлигидаги 100-мағлубият бўлди. Бу кўрсаткичга эришиш учун унга 315 ўйин керак бўлди.
Вальверде "Атлетик" бошқарувида 100 та ўйинда мағлуб бўлган биринчи мураббийга айланди. Ундан кейин иккинчи ўринда "Атлетик" бош мураббийи сифатида 289 ўйинда 80 ўйинда мағлуб бўлган Хавьер Клементе турибди.