"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро Каталония клубидаги ўйин вақтини эслади.
"Менинг "Барселона"га келишим умуман пул билан боғлиқ эмас. Клубга ёрдам бермоқчи эдим, лекин афсуски, маҳаллий мухлисларни хурсанд қила олмадим. Аммо фаолиятимни энг яхши тарзда якунлаганимдан хурсандман – сўнгги голим “Реал” дарвозасига урилганди", – дейди аргентиналик.
Серхио Агуэро 2021 йил октябрь ойида “қаймоқранглилар” билан ўйинда гол урган, аммо “Барселона” ўша ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.