2001 йилда FourFourTwo журнали дунёнинг энг яхши 100 нафар ёш футболчиси рейтингини тузди. 21 йил ўтди - келинг, ёш юлдузларнинг карьераси қандай ривожланганига баҳо берайлик. Баъзилари ҳали ҳам юқори даражада ўйнашмоқда!
Биринчи ўринни Джибриль Сиссе эгаллади. Франциялик футболчи ўша вақтда "Осер" сафида танила бошлаган эди ва авлоднинг энг яхши истеъдодларидан бирига айланишга тайёр эди. У "Марсель"да ўйнади, "Ливерпуль" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди, лекин ҳеч қачон катта юлдузга айланмаган. У 2021 йилда АҚШда фаолиятини якунлаган.
Иккинчи ўрин - Андрес Д'Алесандро. Аргентиналик плеймейкер “Ривер Плейт”да юлдузга айланди, 2004 йил Аргентина терма жамоаси билан Олимпиада олтин медалини қўлга киритди, бироқ унинг Европадаги фаолияти яхши чиқмади – “Вольфсбург” учун 74 ўйин ўтказган Д'Алесандро “Сарагоса” ва “Портсмут” учун бироз камроқ баҳсларда иштирок этди, лекин ўзини кўрсата олмади.
У бу йил фаолиятини Бразилиянинг "Интернасьонал" клуби афсонаси мақомида якунлади - 374 учрашув ва Либертадорес кубоги чемпионлиги.
Учинчи ўрин - бразилиялик Леандро Бонфим. Эҳтимол, сиз бу одам ҳақида ҳеч қачон эшитмагансиз. Transfermarkt хабарига кўра, у роппа-роса 100 та ўйинда майдонга тушган, жумладан ПСВ ва "Порту" сафида, аммо мухлислар уни машҳур юлдуз сифатида эсга олишларида шубҳа бор.
4. Фернандо Торрес
5. Жермейн Пеннант. "Арсенал" ва "Ливерпуль"да ўйнаган ва шу орқали бироз машҳурликка эришган футболчи
6. Рафаэль ван дер Варт.
7. Флоран Синама-Понголь. "Ливерпуль" билан Чемпионлар лигаси ва "Ростов" билан Россия кубоги ғолиби бўлди.
8. Пётр Троховский. Ўша вақтда "Бавария" футболчиси эди, аммо фаолиятининг асосий қисмини "Гамбург"да ўтказган. У жароҳатлардан жуда кўп азоб чекди.
9. Антони Ле Таллек. Синам-Погнолнинг амакиваччаси. Улар биргаликда "Ливерпуль"га келишди, аммо Антонининг карьераси анча муваффақиятсиз бўлиб чиқди (аммо расмий равишда у Чемпионлар лигаси ғолиби саналади). Унинг Россия паспортини олган, ҳозирда “Торпедо”да ўйнайдиган Дамьен исмли укаси ҳам бор.
10. Мурод Меньи. Фаолиятининг кўп қисмини "Болонья" ва "Лацио"да ўтказган жазоирлик ҳимоячи.
Умуман олганда, фақат Торрес ва Ван Дер Варт кучли 10 таликдан тўлақонли юлдузларга айланишди. Аммо рўйхатнинг пастида ҳақиқий афсоналар ва ҳатто "Олтин тўп" соҳиби ҳам бор.
13. Даррен Флетчер
20. Андрес Иниеста. Ҳа, Ле Таллек ва Синам Понголь ундан иқтидорлироқ ҳисоблаган.
24. Рикардо Куарежма
27. Арьен Роббен
32. Марат Измайлов. Ушбу рўйхатдаги Россиядан ягона футболчи.
35. Златан Ибраҳимович. Измайловдан пастда!
42. Хоакин. "Бетис" афсонаси ўша вақтда ҳас "қурбақалар" шарафини ҳимоя қилган. Умид қиламизки, рейтингнинг 42-рақамини эгаллаган испан 42 ёшгача фаолиятини давом эттиради (ҳозирда Хоакин 41 ёшда).
56. Лэндон Донован, АҚШ афсонаси
78. Майкл Эссьен
82. Димитар Бербатов
95. Кака. "Олтин тўп"ни қўлга киритишдан 6 йил аввал дунёнинг энг истъедодлилари рўйхатида мана шундай ўринни эгаллаган.
100. Александр Глеб