Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Тен Хаг: "Эриксеннинг йўқлиги билинади"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен ҳақида фикр билдирди.

“Биз Кристианни йўқлигида соғинамиз, аммо майдонда жамоамиз ва 11 нафар футболчимиз бор. Эриксен "Тоттенхэм"га қарши ўйнай оладими ёки йўқми, айта олмайман. Шунчаки шуни айтмоқчиманки, Эриксен “Манчестер Юнайтед”да фантастик ҳаракат қилмоқда. У ҳақиқатан ҳам жамоамизга катта ҳисса қўшмоқда. У чоршанба куни майдонга тушадими ёки йўқлигини билмайман, лекин, албатта, у баҳсда иштирок этади деган умиддаман", - дея Тен Хагнинг сўзларини келтирган "Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати расмий сайтида.

30 ёшли Эриксен 2022 йилнинг ёзида текинга "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Жамоа учун 12 та ўйинда у 3 та голли узатмани амалга оширган. Томонлар ўртасидаги келишув 2025 йилда якунига етади.

Киритилди: 12:49, 17.10.2022.
Ўқилди: 2229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [4934]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [4873]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [3900]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [2960]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2505]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2273]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [2269]

Ла Лига қоидалари сабаб «Барселона»нинг янги аъзоси Карим Адейеми севимли рақамидан маҳрум бўлди [2248]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2227]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2175]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик