Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия 1-0 Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

ЎзПФЛ илк бор Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси форумида иштирок этади

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Дубай 17-19 октябрь кунлари Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси томонидан ўтказиладиган “Жаҳон футбол лигалари форуми-2022” тадбирига мезбонлик қилади. Унда илк марта ЎзПФЛ вакиллари Диёр Имомхўжаев ҳамда Зоҳиржон Акрамхонов иштирок этади. 

Жаҳон футбол лигалари ассоциациясига 2015 йилда асос солинган бўлиб, унинг бош қароргоҳи Швейцариянинг Цюрих шаҳрида жойлашган. Айни вақтда унга 44 мамлакат футбол лигалари аъзо ҳисобланади. ЎзПФЛ ҳамда ассоциация ўртасидаги алоқалар шу йилнинг июль ойидан бошланганди. Ўтган вақт давомида ташкилот ЎзПФЛ билан боғлиқ мусобақалар, ҳужжатлар ва бошқа материалларни ўрганиб чиқди. Шундан кейин ассоциация бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев билан сентябрь ойида алоқага чиқди ва суҳбатда лигамизни 45-аъзо сифатида қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Шундан келиб чиқиб, айни вақтда ЎзПФЛ мазкур форумда кузатувчи мақомида иштирок этмоқда.  

Мазкур ташкилот бошқарув кенгаши раиси Мексика футбол лигаси раҳбари Энрике Бонилла ҳисобланади. Унинг ўринбосарлари сифатида Англия Премьер-лигаси раҳбари Ричард Мастерс ҳамда МЛС раҳбари Дон Гарбер фаолият олиб боради. Айни вақтда Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатлари ҳисобланган Англия, Испания, Италия, Германия ва Франция лигаларининг барчаси Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси аъзолари ҳисобланади. Шунингдек, Европанинг Туркия, Шотландия, Белгия, Португалия, Сербия, Дания, Руминия, Швеция, Латвия, Польша, Украина, Исроил, Греция каби мамлакатлари ҳам унга аъзодир. 

Осиё қитъасидан шу кунга қадар Австралия, БАА, Япония, Қатар, Саудия Арабистони, Малайзия, Жанубий Корея ва Таиланд мамлакатларининг футбол лигалари Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси билан ҳамкорлик қилади.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 14:32, 17.10.2022.
Ўқилди: 1400 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 11-январь куни иккита футбол баҳсини жонли трансляция қилади [5093]

Sport ва Futbol телеканалларида 11-январь куни 4 та футбол ва 3 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [3386]

Манба: «Реал» ҳимоячиси «Барса»га қарши ўйиндан олдинги сўнгги машғулотларда жароҳат олди [2817]

Гари Невилл «МЮ» учун идеал мураббийни танлади [2787]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Эксетер Сити”га қарши ўйини қандай баҳоланди? (видео) [2732]

«Барса»да Роберт Левандовски ўрнига асосий даъвогар маълум [2712]

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон навбатдаги ўйинини қачон ўтказади? (+Турнир жадвали) [2303]

Африка кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди. Жуфтликлар билан танишинг [1861]

Неймар «Реал» ўйинчисини дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб атади [1774]

Жоан Лапорта «Барса» ва «Реал» ўртасидаги муносабатлар қандай эканлигини очиқлади [1678]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.