"Барселона" президенти Сандро Росельнинг айтишича, клубда бош мураббий Тито Вилановага ҳамма ишонади, дея хабар беради испан ОАВ.
Эслатиб ўтамиз, Виланова "кўк-анорранглилар" бош мураббийи лавозимига Пеп Гварлиоланинг истеъфосидан кейин ўтирган эди. Ўтган мавсумда Виланованинг соғлигида бироз муаммолар туғилиб, бир мунча вақт даволаниб чиққан эди.
"Мен Виланованинг руҳланиб, ишлашга тайёр эканлигини кўряпман. Унинг соғлиги ҳам безовта қилмаяпти. 2011 йилнинг октябридаёқ, Гвардиоланинг истеъфоси рўй берган тақдирда, жамоани айнан у бошқаришига шубҳа қилмаётган эдик", - дейди Росель.