Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Беқарор Хави. "Барселона"нинг муаммолари яна юзага чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

 Хави ғалабалар фоизи бўйича «Барселона»нинг Франк Райкарддан кейинги энг ёмон мураббийи. Хави бошқарувидаги 50 ўйиндан сўнг 28 ғалаба, 11 мағлубият ва 11 дуранг қайд этган. Мавсум бошида «Барса» аввалги даражасига қайтиб, мухлислар кўнглида умид учқунлари уйғотган эди. Аммо ўтган ҳафтада «Интер» ва «Реал»га қарши муҳим ўйинларда кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг, каталонияликлар Ла Лигада биринчи ўринни қўлдан бой бериб қўйишди ва Чемпионлар Лигаси плей-оффисиз қолиши мумкин.

"Бизда салбий тенденция бор, ҳеч нарса иш бермаяпти", - деб тан олди Хави Класикода мағлуб бўлганидан кейин. - Биз ҳаракат қиламиз ва ишонамиз, лекин ҳозирча ўйинимиз жуда секинлик билан ўсяпти. Бизда жамоа тузиляпти, лекин биз ҳали янада кучайишимиз шарт”.

Иккала учрашувда ҳам «Барселона»нинг барча муаммолари юзага чиқди – қариялар Бускетс ва Пикенинг тўписиз ўйинини кескин пасайиб кетиши, ҳимоя қанотларидаги ҳал этилмаган қийинчиликлар, майдоннинг ёш маркази, ёрқин ҳужумкор футболчининг йўқлиги (Левандовскидан ташқари). Ортиқча бўрттириб ўтиришнинг ҳожати йўқ - ахир, ҳозирги «Барса» тажриба ва барқарорлик борасида «Интер»дан ҳам, «Реал»дан ҳам ортда. Аммо сўнгги натижалар клуб ёзда сарфлаган пуллар ўзини оқламаётгани, Лапортанинг таваккали омадсиз чиққанидан дарак беради.

Мавсум бошланишидан олдин ҳам айрим мутахассислар Каталония раҳбарияти танлаган йўлнинг тўғрилигига шубҳа қилишган. Эсингизда бўлса, «Барселона» бир лаҳзалик фойда эвазига 25 йил давомида телевизор ҳуқуқларининг бир қисмини сотган. Бу молиявий аҳволни яхшилаш ва янги футболчилар билан шартнома имзолаш имконини берди. Савол шундаки, бу таваккал ўзини оқлайдими? Балки клубнинг муаммоси яна ҳам катталашиб кетар?

Масалан, «Барселона»га нима учун зудлик билан Роберт Левандовски кераклиги тўлиқ тушунарли деб бўлмайди. Албатта, польяк дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Аммо ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида яхши ўйнаган 34 ёшли футболчи учун 45 миллион евро тўлаш мантиққа тўғри келдими? Ёки 25 ёшида Европанинг энг кучли чемпионатида атиги икки мавсум ўтказган Рафинья учун 58 миллион бериб юбориш тўғрими? Қолаверса, «Барса»да аллақачон қанот вингерлари Дембеле, Фати ва Торрес бор, улар бир қатор сифатлари бўйича бразилияликдан деярли қолишмайди.

Ўтган мавсумда Хави қанотларда яхши мувозанатни топди - ўнгда, изоляция ва дриблинг туфайли, яккама-якка курашларда Дембеле ўзини кўрсатган бўлса, чапда, Ферран, де Йонг ва Алба ўртасидаги комбинациялар нисбатан ўзини оқлади. Энди мураббий ҳар бир ўйинда янгича ёндашув қилиши ва у ёки бу футболчининг функцияларини чеклаб, уларни ўзлари учун қулай бўлмаган позицияларда майдонга қўйиши керак. Рафиньяга билдирилаётган ишнонч Дембеленинг функцияларини чекламоқда. бундай услубда Усмон ўзини майдонда эркин ҳис қилмаяпти. Бундай услуб эса, кучли рақибларга қарши баҳсларда ўзини умуман оқламаяпти. 

Шунингдек, майдон марказидаги масала ҳам ҳал этилмади - аниқки, қариган Бускетс марказда ёрдамга мухтож, Гави бу масалада унга ёрдам бермоқда. Аммо ёш кантеранода баъзида камчиликлар ҳам кўзга ташланмоқда. «Интер» ва «Реал» билан ўйинларда Хави бу жумбоқни еча олмади: Гави итальянлар билан ўйинда майдонга тушди, каталонияликлар рақиб ҳимоясини ёриб ёриб ўтиши учун тажриба етишмади. 

Аммо буларнинг барчаси Хави устида ишлаши керак бўлган муаммолар. Эндиги савол анча бошқача - кўриниб турибдики, ортиқча трансферлар қурилаётган ёш жамоага ҳалақит бериб қўймоқда. Лапорта эса қишки трансфер ойнасида сотиши шарт бўлган учта футболчини эълон қилади. Президент учун бу кинолардек сценарий - қийин аҳволда бўлган «Барселона»ни аввалгидек топ-жамоа қилиши керак. Лекин буларнинг барчаси ёш мураббий ва тажрибасиз жамоага жуда катта босим ўтказади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:17, 17.10.2022.
Ўқилди: 4351 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.