Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема "Олтин тўп"ни топшириш маросими олдидан нутқ сўзлади.
“Бу ерда бўлганимдан жуда хурсандман, бу биринчи марта содир бўлмоқда. Биз ҳар бир лаҳзадан завқ олишни хоҳлаймиз.
Биз юқори савияда кўплаб ўйинлар ўтказдик, масалан, Чемпионлар лигаси финалини яхши эслайман. Ҳозир кўп нарсани эслайман”, - деди “Реал” ҳужумчиси France Football нашрига.
“Олтин тўп-2022” мукофотини топшириш маросими Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади.